09:07 / 13.04.2019
3 464

Авторақамлар беришда коррупцияни қандай йўқотса бўлади?

Авторақамлар беришда коррупцияни қандай йўқотса бўлади?
Жорий йилнинг 12 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати бўйича ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси хабарига кўра, унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ички ишлар вазирлиги, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Фото: parliament.gov.uz
Тадбирда қайд этилганидек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида коррупцион ҳолатлар кузатилмоқда. Хусусан, бугунги кунда автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини аукцион орқали сотиш амалиёти ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Биргина ушбу тартибни жорий қилиниши орқали 1,5 йилда Давлат бюджетига 160 млрд. сўмдан зиёд маблағлар келиб тушди.

Аукцион орқали сотилмайдиган айрим давлат рақами белгиларига нисбатан юқори талаб бор. Кўзгусимон ҳамда иккита кетма кет бир хил рақамли (171, 272, 515, 717, 117, 177 ва ҳоказо) давлат рақами белгилари талабгир ҳисобланмоқда. Бундай турдаги давлат рақами белгиларини беришда шаффофликнинг йўқлиги, навбат асосида бериш қоидасига тўлиқ риоя қилинмаслиги жойларда (Андижон, Фарғона ва айниқса Наманган вилоятида) коррупциоген вазиятни юзага келтирмоқда.

Бу муаммони бартараф этиш мақсадида илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиб, кўзгусимон (1Х1-9Х9) давлат рақами белгиларини аукцион орқали реализация қилиш, шунингдек давлат рақами белгиларини беришнинг ахборот коммуникация технологияларини қўллаш орқали шаффоф тартибларини жорий қилиш мақсадга мувофиқ. Бу орқали талабгир давлат рақами белгиларини адолатли тарқатилиши, коррупциоген ҳолатларни олдини олиниши, шунингдек давлат бюджетига сезиларли даражада қўшимча тушумлар таъминланади.

Фуқаролар томонидан банк кассаларининг фаолиятига эътирозлар билдирилмоқда. Айрим ЙҲХБларида давлат божлари ва жарималарни қабул қилиш учун банк кассалари мавжуд эмаслиги, мавжудларида эса навбатлар кўпайиб кетганлиги кузатилди. Аниқланишича, бугунги кунда ЙҲХБларида тўловларни қабул қилаётган банк кассалари ушбу хизмат учун ҳеч қандай даромад олишмайди, шу боис банклар бундай кассаларни кўпайтиришдан манфаатдор эмас.

Бундан келиб чиқиб, жарималар ва давлат божларини ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлаш, Давлат ва маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш мақсадида барча туман ва шаҳарлардаги ИИВ ЙҲХБ, РИБ ва ТРИБларда банкларнинг махсус кассалари очилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган тўловлардан маълум миқдорини банкларга ўтказишни жорий қилиш мақсадга мувофиқ.

Ўрганиш жараёнида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, автотранспорт воситаларига давлат рақамларини бериш тизимини қайта кўриб чиқиш ва шаффофлигини ошириш, йўл патруль хизмати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг билим даражасини кучайтириш, спиртли ичимлик истеъмол қилишда гумонланаётган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Авторақамлар беришда коррупцияни қандай йўқотса бўлади?