date

Нурмагомедов Двалишвили билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди

Нурмагомедов Двалишвили билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди

Россиялик ММА жангчиси Умар Нурмагомедов ўзининг яқиндаги баёнотида амалдаги UFC чемпиони Мераб Двалишвили билан бўлиши мумкин бўлган реванш ҳақида тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бу масалада унинг ягона мақсади — чемпионлик камарини қўлга киритиш.

«Мен Мерабга "чақириқ" ташламоқчи эмасман. Бу нарса мен учун қизиқ эмас. Мени фақат камар қизиқтиради. Мен аллақачон асосий даъвогарлар орасидаман. Агар Марио устидан ғалаба қозонсак, шунда Двалишвили билан жанг ҳақида гапириш мумкин бўлади», — деди Нурмагомедов матбуот анжуманида.

Маълумот учун, Умар Нурмагомедов 25 октябрь куни БААда бўлиб ўтадиган “UFC 321” турнирида америкалик рақиби Марио Баутистага қарши октагонга чиқади. Бу баҳс Умар учун катта имконият ҳисобланади — ғалаба унга чемпионлик жангини таъминлаб бериши мумкин.

UFC мутахассисларининг фикрича, агар Нурмагомедов Баутистани ишончли тарзда мағлуб этса, у Двалишвилига қарши жангда расмий даъвогар сифатида тан олинади. Бундай сценарий ММА оламидаги энг кутилган тўқнашувлардан бирига айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунингдек, Умар Нурмагомедовнинг бу фикрлари жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотди. ММА ишқибозлари унинг ғалабага бўлган ишончи ва хотиржамлигини юқори баҳоламоқда. Нурмагомедовнинг таъбири билан айтганда, “камар учун курашиш — жангчи ҳаётидаги энг катта мақсаддир.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нурмагомедов Двалишвили билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди