Роберт Левандовски келаси ёзда Англиянинг машҳур клубларидан бирида тўп суриши мумкин. Euro-football.ru маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” тажрибали ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиши эҳтимоли бор.
Агар “Барселона” Левандовски билан шартномани узайтириш имкониятидан фойдаланмаса, “Манчестер Юнайтед” уни эркин агент сифатида таклиф қилиши мумкин. Клуб бош мураббийи Рубен Аморим Левандовскини нафақат ҳужумчи сифатида, балки тажрибали футболчи сифатида ҳам жамоага фойда келтиришини кутмоқда.
У, айниқса, Бенямин Шешконинг ўсишида Левандовскининг тажрибасидан фойдаланишни режалаштирган. Левандовскининг ёши ҳозирда 37 да.
Польшалик футболчи жорий мавсумда тўққизта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол уришга муваффақ бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар