"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген хизматларини Англия премьер-лигаси клубларига таклиф қилишди. Euro-football.ru ёзишича, каталонияликлар дарвозабонни январь ойида ижарага беришга тайёр.
Манбага кўра, "Барселона" тер Штегеннинг доимий ўйин амалиётига эга бўлишини ва жаҳон чемпионатига боришини истайди. Клуб вакиллари унинг номзодини "Манчестер Юнайтед", "Тоттенҳем" ва "Вест Хем" жамоаларига таклиф этган.
Ҳозирги мавсумда 33 ёшли тер Штеген ҳали бирорта учрашувда майдонга тушмади. У орқа қисмидан олган жароҳатидан тикланишни давом эттирмоқда.
Унинг "Барселона" билан тузган шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Тер Штеген аввалги йилларда асосий дарвозабон сифатида майдонга тушган. Келаси ойларда унинг қаерда фаолиятини давом эттириши ҳозирча номаълум.
"Барселона" тер Штегенни январда Англия клубларига таклиф қилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар