Сурбет сураткашлар Тошкентни расво қилмоқда

1 дақиқа ўқиш19.7K
Сурбет сураткашлар Тошкентни расво қилмоқда

Тошкентдаги савдо-кўнгилочар марказларда ўзини ҳаддан ошириб юрадиган суратчилар фаолияти фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда, деб UPL хабар берди.

Хусусан, High Town Mall савдо марказида айрим суратчилар ота-оналарнинг розилигисиз болаларни суратга олиб, сўнгра уларнинг суратлари туширилган магнит ёки кружка каби маҳсулотларни мажбурий сотишга уринишмоқда. Улар болаларни деярли қувиб юриб, майдончадан чиққан заҳоти ота-оналарга мурожаат қилишади.

UPL мухбири эксперимент тариқасида болаларининг суратлари туширилган икки магнитни 60 минг сўмдан сотиб олди. Орадан кўп ўтмай, бошқа бир суратчи келиб, болалар кружка буюртма берганини айтди ва ҳар бири учун 100 минг сўм талаб қилди. Бу каби ҳолатлар нафақат аҳоли, балки сайёҳлар орасида ҳам салбий таассурот уйғотмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда шахс ва болаларни суратга олиш учун алоҳида рухсатнома олишни мажбурий қилувчи ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилмоқда. Бу каби ҳолатларга қонуний чора кўрилиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?