15:08 / 03.06.2019
3 121

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати маркази 5 - 8 июнь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–6 июнда 17–22 даража, 7 июнда 13–18 даража, 8 июнда 15–20 даража илиқ, кундузи 5 июнда 32–37 даража, 6–8 июнда 30–35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 ва 7–8 июнда 15–20 даража, 6 июнда 17–22 даража илиқ, кундузи 5 июнда 30–35 даража, 6–8 июнда 32–37 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5–6 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7–8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 5 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 6–8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, кундузи 5 июнда 28–33 даража, 6 июнда 30–35 даража, 7–8 июнда 32–37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 5–6 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 7–8 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 5–6 июнда 25–30 даража, 7–8 июнда 28–33 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9–14 даража илиқ, кундузи 18–23 даража иссиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?