
Хонадонингизга келин келди. Балоғатга етган, ота-онасига ардоқли, суюкли бир қизнинг ўз ашёнини ихтиёрий тарк этиб, сизнинг уйингизда яшай бошлашга нима мажбур қилди?
Бундан мурод у сизнинг ўғлингиз билан турмуш, деган улкан қасрни бирга қурмоқчи, ҳаёт давомийлигини таъминламоқчи. Бу Аллоҳнинг амри, Расулуллоҳнинг кўрсатмаларига бўйсунган муслима аёлнинг фидойилиги, садоқати. У эр олдидаги бурчларини бажармоқ учун эри ва яқинларининг хизматига ҳозиру нозир. Бу йўлда ҳар қандай қийинчилик ва синовларга чидайди. Ана шу эр туфайли қайнота ва қайнонани ўз ота-онасиданаълороқ суяди ва ҳурмат қилади. Эрига эҳтироми сабабидан унинг ини, сингилларини иззат қилади. Бу унинг мазлумалигидан ёки тили қисиқлигиданемас, балки оилага, эрига ишқи ва садоқатидандир. Эри бўлмаса, унинг учун бу хонадон ғамхонага, унинг ота-онаси-ю яқинлари шунчаки ҳамхонага айланади. Эр бўлмаса, унга турмушнинг қизиғи қолмайди, ҳаётнинг маъниси кетади. Аммо айрим хонадонларда қайноналар тўйдан кейиноқ ўғилларини келинидан қизғанадилар.
Тўғри, уларнинг аҳволини тушуниш керак. Кечагина онасини ўтқазгани жой тополмаётган, меҳрибонлик кўрсатаётган ўғил бугун бошқа бир аёлни ардоқлай бошлади. Демак, меҳр иккига бўлинади. Бу эса қайнонанинг иззат-нафсига тегади, ўзини камситилган ҳис этади. Буни англаган айрим ҳушёр йигитлар оналари ҳузурида хотинига сал "қировида" туришади. Муомалада кўпда рўйхушлик кўрсатишмайди. Оналарига асло хотинларини, унинг яқинларини мақташмайди. Аксинча, камситиб туришга ҳаракат қилишади. Бу аҳволни кўрган она келини томонига ўтиб олади. Сал кўнгли бўшроқлари хотинига "қўполлик" қилаётган ўғилларини тергашга, танбеҳ беришга киришадилар. Оиласи бузилиб кетмасин, деб кўз-қулоқ бўлиб туришади. Аммо баъзи йигитларимиз бор: биринчи кунларданоқ ота-она олдида хотинга алоҳида илтифот, иззат-икром кўрсата бошлайдилар. Тўғри, уни севасан, у сенинг жуфти ҳалолинг. Ҳурматини жойига қўйиб, айбини яшириб, хулқини ошириб кўрсатишинг шарт. Лекин бу иш, айниқса, қайнона ҳузурида бўлмаслиги керак. Айрим оналарнинг ўз ўғилларини келиндан қизғаниши улар табиатига хос нарса эканини бир дам ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Шунинг учун, мутарам куёвлар, она ва хотин ўртасида муносабатлар издан чиқмаслиги учун сиз бироз "иккиюзламачироқ" бўлишингиз, эркаклик ролингизни қиёмига етказиб ўйнашингиз керак. Хотинингизни майда-чуйда ишларда ҳам онангиздан маслаҳат сўрашга, унга доимо итоатда бўлишга ўргатинг. Ҳеч қачон катталар ҳузурида унга алоҳида эътибор, илтифот кўрсатманг. Сал "виқор" билан туринг. Бирор совға ҳадя қилмоқчи бўлсангиз ҳам, уни ўзига топширмай, онангизга беринг. "Шуни келингизга атаб олувдим, хоҳласангиз, берарсиз, бўлмаса, ўзингизга қолдирарсиз", деб бемалол айтаверинг. Ҳар бир қайнона ана шу гапдан кейин совғани ўзи олмай, келинига топширади. Чунки келин олдида тили қисилишини хоҳламайди. Ё бўлмаса ўғил нима олса ҳам иккита, онасига ва хотинига олиши керак. Ана ўшанда она ҳам ранжимайди, аксинча, хурсанд бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар