date

Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини бир ойдан кейин билиб олади

Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини бир ойдан кейин билиб олади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар беришича, келаси ой Футбол бўйича Жаҳон чемпионати-2026 мусобақасининг қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ушбу муҳим тадбир АҚШнинг Вашингтон шаҳридаги Кеннеди марказида бўлиб ўтади.

Қуръа ташлаш натижасида мусобақада иштирок этадиган 48 терма жамоа гуруҳларга ажратилади. Мазкур чемпионат тарихда илк бор уч давлат: АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси тарихда биринчи марта бундай йирик халқаро футбол мусобақасида иштирок этади. Шу тариқа, бир ойдан сўнг, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари маълум бўлади.

Мусобақа 2026 йил 11 июндан 19 июлгача давом этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ЖЧ-2026даги рақибларини бир ойдан кейин билиб олади