
Республика Гидрометеорология маркази 31 август - 3 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида эса 23-25 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 31 августда 12-17 даража, 1-3 сентябрда 10-15 даража илиқ, кундузи 31 август-2 сентябрда 22-27 даража, 3 сентябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 августда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ, 1-3 сентябрда кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 1 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 августда 15-20 даража, 1-3 сентябрда 12-17 даража илиқ, кундузи 31 августда 27-32 даража, 1-2 сентябрда 23-28 даража, 3 сентябрда 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 августда 15-20 даража, 1-3 сентябрда 13-18 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 август-1 сентябрда кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ, 2-3 сентябрда кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 31 августда ва 3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 1-2 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 август-1 сентябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 августда кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 1-3 сентябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар