date

Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникалар аҳволини жуда ачинарли эканини таъкидлади

Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникалар аҳволини жуда ачинарли эканини таъкидлади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухорога сафари давомида айрим боғча ва поликлиникалар ҳолати билан танишди. Унинг таъкидлашича, кўздан кечирилган муассасаларнинг аҳволи жуда ачинарли бўлиб, уларни зудлик билан таъмирлаш зарур.

Маълум қилинишича, 1977 йилда очилган 21 сонли болалар боғчаси қайтадан қурилади. Шунингдек, 46 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатувчи 9 сонли поликлиника учун янги бино барпо этилади.

Ҳозирда ушбу поликлиника 1972 йилда қурилган ва тиббий стандартларга жавоб бермайдиган бинода жойлашган. Мазкур бино аввал кам таъминланган фуқаролар учун мўлжалланган ётоқхона бўлгани айтилди.

Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу бино ҳам тўлиқ таъмирланади ва у ерда яшовчиларнинг шароити яхшиланади. Бундан ташқари, келгуси икки йил ичида Бухоро вилоятининг чекка туманларидаги яна 36 та поликлиникани реконструкция қилиш режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникалар аҳволини жуда ачинарли эканини таъкидлади