date

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбарига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбарига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган табиий офат муносабати билан мамлакат раҳбарларига таъзия мактуби йўллади.

Уттар-Прадеш штатида кучли ёмғир ва бўрон оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳамда жиддий жароҳат олгани маълум қилинган.

Давлат раҳбари Ҳиндистон Президенти Драупади Мурму ва Бош вазир Нарендра Модига йўллаган мактубида қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон раҳбарига таъзия йўллади