
Олий суд мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Сенат ялпи мажлисида суд-ҳуқуқ соҳасига оид маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳияти бўйича маълумот берилди.
«Ишлар кўриб чиқилишида бир-бирини такрорловчи инстанциялар бекор қилиниб, «бир суд — бир инстанция» тамойили жорий этилмоқда.
Унга кўра халқаро стандартларга мос равишда уч босқичли суд тизими:
- биринчи инстанция (туман (шаҳар) судлари, айрим тоифадаги мураккаб ишлар бўйича — вилоят судлари);
- апелляция инстанция (вилоят даражасидаги судлар);
- кассация инстанцияси (Олий суд) судлари яратилади.
Суднинг чинакам мустақиллигини, тарафларнинг судда тортишувчанлик ва тенглиги тамойилини тўлиқ таъминлашга тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш мақсадида прокурор иштироки билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилиб, амалда мавжуд бўлган тарафларнинг шикояти ва прокурорнинг протестини кўриб чиқишнинг фарқли нормалари бекор қилинмоқда.
Барча инстанция судларига мурожаат қилишда прокурорнинг бошқа тарафлар билан тенг, бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга ҳамда унинг протести тарафларнинг шикояти билан бир хил ҳуқуқий мақомга эга экани тўғрисидаги нормалар киритилмоқда», деди мутахассис. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар