Тошкентда ҳаво сифати соғлиқ учун хавфли даражага етди

1 дақиқа ўқиш729
Тошкентда ҳаво сифати соғлиқ учун хавфли даражага етди

13 октябрь куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрида ҳаводаги PM2.5 заррачалар миқдори меъёрдан кескин ошган. Автоматик мониторинг станциялари маълумотларига кўра, уларнинг концентрацияси 88,37 мкг/м³ бўлиб, бу СаНПиН 0053-23 меъёридан 2,5 баробар кўп.

Шу билан бирга, PM10 заррачалари меъёрда (281,4 мкг/м³) ҳамда автотранспорт ва саноат корхоналари чиқарадиган углерод оксиди ҳам хавфсиз миқдорда (0,49 мг/м³) экани қайд этилган, деб ёзмоқда Upl.uz сайти.

IQAir халқаро экологик сайти маълумотига кўра, Тошкент дунёда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 4-ўринни эгаллади, унинг ифлосланиш индекси 162 пунктни ташкил этган — бу соғлиққа зарарли даража сифатида баҳоланади.

Рейтингда Тошкентдан олдин қуйидаги шаҳарлар жой олган:

* Деҳли (Ҳиндистон)

* Лаҳор (Покистон)

* Бағдод (Ироқ)

Мутахассислар таъкидлашича, бу йил Тошкентда ҳаво сифати совуқ фасл келмасдан олдинёқ ёмонлашган, ҳолбуки олдинги йилларда бундай ҳолат одатда кузнинг охирида кузатиларди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?