Тошкентда мактаб ҳудудида ёнғин содир бўлди — видео

1 дақиқа ўқиш505
Тошкентда мактаб ҳудудида ёнғин содир бўлди — видео

Ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 208-мактаб ҳудудида содир бўлган ёнғин акс этган видео тарқалди, деб ёзмоқда Uznews.uz сайти.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (ФВВ) матбуот хизмати хабарига кўра, 2025 йил 13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳар ФВ бош бошқармасига мактаб ҳудудидаги бўш турган бинода ёнғин чиққанлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ушбу бинода айни вақтда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Ҳодиса жойига соат 17:28 да ёнғин-қарши кураш бригадалари етиб борган.

– Ёнғин 17:39 да локаллаштирилган,

– 17:42 да тўлиқ бартараф этилган.

ФВВ маълумотига кўра, ҳодиса вақтида мактабда на ўқувчилар, на ходимлар бўлган, шу боис ҳеч ким жабрланмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга таъмирлаш ишлари пайтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган.

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?