date

Ўзгидромет 12 октябр учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ўзгидромет 12 октябр учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Ўзгидрометнинг маълумотига кўра, 12 октябрь куни мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Мутахассислар аҳолини кечқурунги вақтларда эҳтиёткор бўлишга ва ташқи фаолиятни режалаштиришда об-ҳаво шароитини инобатга олишга чақирмоқда.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кундузи ёмғир кутилмайди, аммо кечқурун қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси 11–13 даража, кундузи эса 24–26 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам об-ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёғингарчилик эҳтимоли паст. Шамол шарқ томондан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат тунги пайтларда 6–11 даража, кундузги вақтларда 22–27 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Бухоро ва Навоий вилоятларида куннинг иккинчи ярмида айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8–13 даража, кундузи эса 25–30 даража атрофида бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 23–28 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида об-ҳаво барқарор бўлиб, ёмғир кузатилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, ҳаво ҳарорати кечаси 10–15 даража, кундузи эса 27–32 даражагача илийди.

Фарғона водийси — яъни Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан, лекин ёмғир эҳтимоли паст. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 24–29 даража бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво салқин ва ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, аммо Тошкент вилоятининг айрим баланд жойларида кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва баланд тоғларда қор кўриниши мумкин. Шамол 7–12 метр/секунд, айрим манзилларда 13–18 метр/секундгача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат тунги пайтда 5–10 даража, кундузи эса 18–23 даража атрофида бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет 12 октябр учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди