Республика Гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, 29 октябрь кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида булутли ва ёғингарчиликсиз совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийсида куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади.
Тошкент вилоятида эса куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз шивалама ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади. Бу октябрь ойи охирги кунлари меъёридан 4-5 даражага пастдир.
30 октябрь, шанба куни Ўзбекистонда булутлилик нисбатан кам бўлади, ёғингарчилик ҳатто тоғли ҳудудларда кутилмайди. Кечаси ва эрталаб ҳарорат 0-3 даража илиққача пасаяди, кундуз куни эса 16-19 даража илиқ бўлади.
31 октябрь, якшанба куни республика бўйича ҳавода яна булут кўпайиши кутилмоқда, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Тоғларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ атрофида бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи