
Фото: Shutterstock
“Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Билдирилишича, сўнгги йилларда интернетда маълумотлар айланмаси тобора ошиб, ушбу тармоққа аъзо бўлганлар сони кўпайиб бормоқда. Бу интернет ва турли ижтимоий тармоқларда юкланаётган, ошкора қилинаётган маълумотлар орасида шахсга доир маълумотлар ҳамда сир сақланиши лозим бўлган маълумотларнинг ошкора қилиниши ҳолатлари сонини оширмоқда.
“Ушбу ҳолатлар шахсга доир маълумотларни интернет орқали идентификация қилиш имкониятини яратмоқда, бундан ташқари сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар ошкора қилиниши салбий ҳолатларга сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида фуқаролар шахсиятига путур етказиш, айрим ҳолларда эса моддий зарар етказилиши ҳам кузатилмоқда”, дейилади лойиҳада.
Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-1- (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва 46-2-моддасини (Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) ҳамда Жиноят кодексининг 141-1- (Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва 141-2-моддасини (Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки интернетда жойлаштириш орқали шахсга доир маълумотларни тарқатишни назарда тутувчи нормалар билан тўлдириш орқали тегишли жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда.
Жиноят КодексиМаъмурий ЖавобгарликШахсий ҲаётИнтернет МаълумотлариИжтимоий ТармоқларШахсга Доир Маълумотлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг