Германияда намойишда иштирок этган 500 киши ҳибс қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Германияда намойишда иштирок этган 500 киши ҳибс қилинди

Дунё 1-05-2016, 15:59 543
Германияда намойишда иштирок этган 500 киши ҳибс қилинди

Германияда полициячилар ва намойишчилар иштирокида тўқнашувлар бўлиб ўтганидан кейин, 500 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда CNN хабар тарқатди, дейилади "Кун" нашрида.

Қайд этилишича, Германиядаги ультра ўнглар партияси Штутгартда конференция ўтказган. Намойиш иштирокчилари конференция ўтаётган бинога кириш жойини тўсиб қўйишган.

Намойишчилар воқеа ҳудудига етиб келган полициячиларга машъалалар улоқтиришган.

2015 йилнинг ноябрида Вайнхайм шаҳрида ҳам шу партия аъзолари тартибсизликлар келтириб чиқаришган, ўшанда намойишларда 1,5 мингдан ортиқ киши иштирок этганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.