АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп инаугурациясидан кейин президентнинг расмий сайтидан Барак Обама президентлиги вақтида чоп этилган маълумотлар ўчириб ташланди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Трамп 20 январда маҳаллий вақт билан соат 12.00да ўз лавозимига киришди ва бир неча дақиқадан кейин Оқ уй сайтида янги маъмуриятнинг ташқи сиёсат, энергетика, мудофаа, ҳуқуқ-тартибот, иқтисодиёт соҳаларидаги ҳаракатлар дастури пайдо бўлди.
Бир вақтнинг ўзида сайтнинг барча қолган бўлимлари ҳам янгиланди, сайтнинг структураси ва стили аввалгидек қолди. Бўлимларнинг аксариятида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ, бироқ уларда Трамп ва вице-президент Майк Пенс ва уларнинг рафиқалари ҳақида маълумот чоп этилган.
Обама раҳбарлиги вақтидаги маълумотлар билан бирга экологияни ҳимоя қилиш ва жинсий озчиликлар масалаларига бағишланган бўлимлар ҳам ўчириб ташланган.
Трамп аввалги нутқларида иқлимнинг ўзгариши билан курашиш дастурлари ҳақида гумон билан гапирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...
Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?