Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"

"Реал Мадрид" "Бавария"ни ЕЧЛ ярим финал жавоб ўйинида мағлуб қилди. "Бавария" ҳимоячиси Матиас Де Лигт ўйиндан сўнг бекор қилинган голи ҳақида гапирди.
"Футболда қоидалар бор. Агар аниқ офсайд бўлмаса, вазият якунланишини кутиш керак. Ҳуштак чалиш керак эмас. Балки, ўша ҳолатда офсайд бор эди, аммо буни энди нима аҳамияти бор? Ўйиннинг охирида бундай ҳуштак чалиш – катта хато. Агар офсайд бўлса ҳам майли эди, аммо буни текшириш лозим эди. Текширмай қандай биласиз? Хоселунинг иккинчи голи ҳам деярли офсайд эди. Ўша ҳолатда ҳам голга қадар ҳуштак чалинмадику? Мени вазиятимда эса... Бу шармандалик. Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилиб қўйдим", деди. Мен мағлубиятда бошқаларни айблашни ёқтирмайман. "Реал" ғалаба қозонди", - дейди Матиас Де Лигт.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!"Футболда қоидалар бор. Агар аниқ офсайд бўлмаса, вазият якунланишини кутиш керак. Ҳуштак чалиш керак эмас. Балки, ўша ҳолатда офсайд бор эди, аммо буни энди нима аҳамияти бор? Ўйиннинг охирида бундай ҳуштак чалиш – катта хато. Агар офсайд бўлса ҳам майли эди, аммо буни текшириш лозим эди. Текширмай қандай биласиз? Хоселунинг иккинчи голи ҳам деярли офсайд эди. Ўша ҳолатда ҳам голга қадар ҳуштак чалинмадику? Мени вазиятимда эса... Бу шармандалик. Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилиб қўйдим", деди. Мен мағлубиятда бошқаларни айблашни ёқтирмайман. "Реал" ғалаба қозонди", - дейди Матиас Де Лигт.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…