18:26 / 09.05.2024
132

Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди

Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди
Архив фото: Al Jazeera
Покистоннинг Балужистон вилоятида қуролланган шахслар 9 май куни 7 кишини отиб ўлдирган. Бу ҳақда Etilaatroz нашри хабар берди.

Покистон оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Балужистоннинг Гвадар шаҳрида камида етти киши ўз уйларида ухлаб ётган вақтида отиб ўлдирилган. Маҳаллий полиция ҳодиса юзасидан тергов қўзғатган.

Гвадар полиция бўлими бошлиғи Моҳсен Али қуролли шахслар ҳақида маълумот ҳали аниқланмаганини билдирган. Ҳодиса оқибатида яраланган бир нафар фуқаро шифохонага ётқизилгани билдирилган.

Отишма содир этилган манзил Гвадар портининг Сурбандар шаҳрига яқин ҳудуддаги турар жой маҳалласида юз бергани айтилган. Полиция расмийси ўлдирилганлар ҳудудда фаолият юритувчи сартарошхона ишчилари бўлганини айтган. Уларнинг барчаси Панжобнинг Ханвал туманидан бўлган.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч қайси террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмаган.

Олдинроқ Балужистоннинг Нушки туманида ҳам номаълум босқинчилар томонидан 11 киши отиб ўлдирилган эди. Қурбонларнинг тўққиз нафари Панжобдан Тафтанга кетаётганларида нишонга олинган. Яна икки нафар фуқаро алоҳида қуролли ҳужумда ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди