08:15 / 09.05.2024
332

Европа чемпионлар лигаси, "Бавария" ва ҳакамлар...

Европа чемпионлар лигаси, "Бавария" ва ҳакамлар...
Чемпионлар лигасининг энг муҳим учрашувларидан бири ҳисобланган "Реал" - "Бавария" тўқнашуви учун тажрибали Шимон Марчиньяк тайинланди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, у ўтган йили ЧЛ ва Жаҳон чемпионати финалларида ишлади. Шу билан бирга, бу мавсум "Атлетико" - "Интер", ПСЖ - "Ньюкасл", "Боруссия" - "Милан" каби баҳсларда бош ҳакамлик қилган.

Польшалик рефери ўйинни ажойиб бошқарди. Унинг ўзини тутиши, назоратни қўлдан чиқармаганлиги, футболчилар билан суҳбатлашиши, барча-барчаси бир-текисда давом этаётганди, лекин сўнгги дақиқаларда Шимон барчасини йўққа чиқариб юборди.

90+13'дақиқада "Бавария" ҳужумга ўтди. Иккинчи қаватдан олдинга узатилган тўп учун Мазрауи кураш олиб борди ва тўп Де Лигт томон йўналтирилди. Бу вақтда эса лайнсмен байроқчасини кўтариб, Марчиньяк ҳуштагини чалиб юборди, бир зумга барча тўхтаб қолган жойида нидерландиялик ҳимоячи гол урди.

Бу вазиятда кўпчилик ҳакамнинг ВАРни текширмаганидан ҳайрон қолишди, лекин рефери вазиятга нуқтани аллақачон қўйиб бўлганди, яъни у ҳуштакни чалганидан кейин дарвоза ишғол қилинди. Бундай ҳолатда техника ёрдам бера олмайди.

Энди ҳужумда ростдан ҳам офсайд бор ёки йўқлигига тўхталсак. Деярли барча ўз версиясини тақдим этди, лекин улар битта нарсада хато қилишмоқда. Бу ерда чизиқ Де Лигт билан эмас, балки Мазрау билан чизилиши керак. Сабаби, айнан марокашлик футболчи гарчи тегинмаган бўлса-да, тўп учун курашди.

Биз эса сизга офсайд чизиғини Мазрауи билан чизилган версияни тақдим этамиз.

Гарчи бу онсайд бўлган тақдирда ҳам, энди ҳеч нимани ўзгатириб бўлмайди, лекин ҳакамнинг ўз айбини тан олиши кутилмаган ҳолат бўлди. Ўйиндан кейин Де Лигт лайнсмен ундан хато қилганини айтиб, узр сўрагани ҳақида гапирди. Шунингдек, Томас Тухель ва Макс Эберллар ҳам буни тасдиқлашди. Аммо бу Мюнхен томонини тинчантира олмади. Матбуот анжуманида Томас ҳакамлик борасида жуда кўп гапирди. Мутахассислар ва мухлисларни айтмаса ҳам бўлаверади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа чемпионлар лигаси, "Бавария" ва ҳакамлар...