21:24 / 09.05.2024
55

Францияда тайёрланган 140 метр узунликдаги багет нони Гиннес рекордлари китобига киритилди

Францияда тайёрланган 140 метр узунликдаги багет нони Гиннес рекордлари китобига киритилди
Франциялик новвойлар италиялик рақибларини мағлуб этди: Парижда 140 метр узунликдаги багет пиширилди ва аввалроқ италияликлар томонидан ўрнатилган Гиннес рекорди янгиланди. Бу ҳақда Правила Жизни хабар бермоқда.

Фото: Правила Жизни
2019 йилда Италияда Милан Expo кўргазмаси доирасида тайёрланган 133 метр узунликдаги багет жаҳон рекордини ўрнатган эди. Орадан 5 йил ўтиб, 12 нафар парижлик нонвойлар ушбу рекордни такрорлашга қарор қилди ва жорий йилнинг 5 май куни пойтахт марказида баҳайбат багет пиширишди. Нон тайёрлаш ишлари эса шаҳардаги минглаб инсонларни жалб этди ва жараённи катта шоуга айлантириб юборди.

Фото: Правила Жизни

Фото: Правила Жизни
Узунлиги 140 метр бўлган багетни тайёрлаш учун 14 соат вақт кетди. Ошпазлар Х саҳифасида ўз ютуқлари билан ўртоқлашди. Буни Гиннеснинг рекордлар китоби мутахассислари ҳам тасдиқлади. Сўнг багет кесилиб, аҳолига тарқатилди.

Фото: Правила Жизни
Францияда ҳар сонияда 320 га яқин багет сотилишига қарамай, тадқиқотларга кўра, Италия ушбу тоифадаги мамлакатдан биринчи марта ўтиб кетаётгани йўқ. Шу тариқа, аввалги рекорд 2015 йилда Милан кўргазмасида ўрнатилганди – ўшанда италияликлар 122 метрли багет пиширган эди.

Фото: Правила Жизни
Маълумотларга кўра, Францияда ҳар сонияда 320 га яқин багет сотилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Францияда тайёрланган 140 метр узунликдаги багет нони Гиннес рекордлари китобига киритилди