Статистик маълумотларга кўра, дунё аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлигининг умумий кўрсаткичи ошиб бормоқда. Бунга ривожланиб бораётган тиббиёт, ҳаёт тарзи ва сифатининг ошиши ва соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга аҳолининг тобора кам ҳаракат қилиши, атрофдагилар билан мулоқотни чеклаши ҳамда қайта ишланган, консервантларга тўла маҳсулотлар истеъмол қилиши туфайли инсоният умри қисқариб бормоқда.
Қуйида узоқ умр кўришга тўсқинлик қиладиган ва қариш жараёнини тезлаштирадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида сўз боради.
Пицца
Фото: Marie Claire
Фаст-фуд кафеларида тайёрланадиган пицца таркибидаги соуслар жуда кўп туз ва шакарни ўзида сақлайди. Танадаги ортиқча натрий (туз) юрак хуружи ва ошқозон саратонига олиб келади. Шакар эса атиги бир соатга етадиган энергияни беради ва инсулин резистентликни ошириб юборади, бу эса қанд касаллиги ва семиришга олиб келади.
Пицанинг яна бир хавфи ундаги колбаса маҳсулотларидир. Ҳеч кимга сир эмаски, колбасалар ҳайвон танасининг ёқимсиз қисмларидан тайёрланади. Унга хушбўйлик, ранг ва таъм бериш учун консервантлар ва бўёқлар қўшилади. Бундай маҳсулотлар генларнинг тузилишини ўзгартиради ва хавфли касалликларга олиб келади.
Макарон
Фото: Marie Claire
Майдаланган дондан тайёрланадиган макарон маҳсулотлари рафинадланган шакарга ўхшайди. Улар кам энергия беради, ошқозонда ноқулайлик келтириб чиқаради ва ортиқча вазнга сабаб бўлади. Макарон таркибида лектинлар мавжуд бўлиб, улар углеводларни бир-бирига “ёпиштирувчи” оқсил ҳисобланади. Инсон организмни лектинларга мослашмагани учун уларни соғлиқ учун таҳдид сифатида қабул қилади. Натижада иммун тизими лектинларни йўқ қиладиган антитаначаларни ишлаб чиқаради. Кўп миқдорда сифатсиз макарон истеъмол қилиш артрит, 2-тоифа қанд касаллиги ва овқат ҳазм қилиш муаммоларига олиб келади.
Агар сиз макарондан воз кечишни режалаштирмасангиз, фақат тўлиқ донли макаронларни танланг. Улар камроқ қайта ишланади ва ичаклар учун фойдали клетчаткаларни ўз ичига олади.
Ҳайвон оқсили
Гўшт оқсил манбаи бўлиб, уни бошқа маҳсулотлардан кўра олиш қийинроқ. Аммо гўштнинг ҳам зарари бор: ортиқча гўшт танадаги кислоталар меъёрини ошириб юборади. Шунингдек, гўшт узоқ вақт ҳазм бўлади ва унда баъзи токсинлар ҳам учрайди. Шунинг учун гўшт маҳсулотларини меъёрда истеъмол қилиш тавсия этилади.
Картошка
Фото: Marie Claire
Қовурилганда картошка таркибидаги шундоқ ҳам кам бўлган фойдали элементлар йўққа чиқади ва сабзавотдаги қуюқлик ўрнини ёғ эгаллайди. Сувда пишган картошка эса ўзида фойдали углеводлар, калсий ва глюкоза сақлайди.
Шу билан бирга, картошкадаги оддий углеводларга қанд касаллигига чалинган инсонлар, гастрит ва ошқозон кислотаси юқори бўлган беморлар учун хавфлидир.
Оқ нон
Оқ ун ўзида қайта ишланган донларни сақлагани учун уни ва оддий углевод деб аташ мумкин. Нон тўйимли бўлса ҳам энергия бермайдиган ва аксинча, чарчатадиган маҳсулотдир. Кўплаб нонларда транс ёғлар (маргарин, палма мойи), консервантлар, синтетик таъм берувчилар ва ҳид кучайтирувчи моддалар мавжуд. Улар холестерин даражасини оширади, яллиғланишни кучайтиради ва жигарни зарарлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
“Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди