20:37 / 09.05.2024
93

Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди

Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон президенти Асиф Али Зардорий билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Маълум қилинишича, Покистон президентига вазир Ўзбекистон президентининг саломини етказган.

Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон—Покистон алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз. Учрашувимиз кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Биз давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорликни рағбатлантирамиз”, — дейилади хабарда.

Кеча, 8 май куни Бахтиёр Саидов Покистон савдо вазири Жам Камол Хон билан ҳам учрашув ўтказган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди