
Фото: Дзен
Шотландия терма жамоасининг мухлиси Мюнхен (Германия)гача пиёда боришга қарор қилди. Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати 14 июн куни «Алянц Арена»да Шотландия ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйин билан очилади.
Шотланд футболсевари Шотландия, Англия, Нидерландия, Белгия, Люксембург ва Германия бўйлаб 1700 яёв кезади. Уни миллий кийими — килт орқали таниб олиш мумкин. Қолаверса, у йўл-йўлакай руҳий саломатликка кўмаклашувчи хайрия жамғармасига пул йиғиб беришни ният қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар