Фото: Anadolu
ҲАМАС халқаро ҳамжамиятнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги таклифини қабул қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри Яқин Шарқ манбаларига асосланиб, хабар берди.
Манбада айтилишича, ҲАМАС раҳбари Исмоил Ҳания Қатар бош вазири ва Миср разведка бошқармаси бошлиғи билан телефон мулоқоти чоғида ташкилотнинг ўт очишни тўхтатишга розилигини билдирган.
Исмоил Ҳания 6 март куни Қатар бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани ва Миср разведка хизмати раҳбари Аббос Камел билан телефон мулоқотида бўлган. Томонлар ҲАМАС раҳбарига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни таклиф қилган.
Олдинроқ Исроил кучлари Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрининг шарқий ҳудудларида аҳолини кўчириш тўғрисида буйруқ берган эди. Бунинг оқибатида 1,5 миллион нафарга яқин фаластинликлар гуманитар анклавларга ўтказилиши хабар қилинган.
Исроил томони ҲАМАСнинг қарорига ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Тель-Авивдан ҳам ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Ўзбекистон собиқ бош прокурорининг қидирувдаги ўғли Дубайда 7,9 млн долларлик кўчмас мулкка эгалик қилади
“Умра” зиёратига бориб келиш тартиби такомиллаштирилади
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди