10:30 / 16.03.2017
8 749

Олимлар «Титаник» қолдиқлари 20 йилдан сўнг йўқ бўлиб кетишини айтди

Олимлар «Титаник» қолдиқлари 20 йилдан сўнг йўқ бўлиб кетишини айтди

1912 йилда чўкиб кетган афсонавий «Титаник» кемаси океан тубида қолиб кетаверади: дастлаб ҳалокатнинг аниқ жойи маълум эмасди, кейин эса кема қолдиқларининг ҳолати ёмонлашаётгани аниқланди. National Geographic'га таяниб Дарё ёзишича, бугунги кунда олимлар «Титаник»ка 20 йилдан узоқ вақт бермаяпти.

Кеманинг бўлаклари 3750 метр чуқурликка чўкиб кетган эди. Лайнернинг иккита асосий бўлакларидан ташқари, ўн минглаб майдароқ қисмлар эса 4,8×8 км майдондаги океан тубига сочилиб кетган эди.

Сувдан минглаб артефактлар чиқариб олинди, аммо йирик бўлакларни сув тубидан кўтариб чиқариш иложи бўлмади. 1991 йилдаёқ кема бўлакларини ўрганаётиб, олимлар улар микроорганизмлар ҳаёт фаолияти маҳсулотларидан иборат қатлам билан ва кўп қаватли занг билан қопланганлигини аниқлаган эди, унинг қалинлиги эса доимий равишда ортиб бормоқда.

Кема корпуси ва унинг атрофида 24 хил турдаги умуртқасиз ҳайвонлар ва 4 турдаги балиқ яшайди, шуларнинг 12 тури металл ва ёғоч конструкцияларни фаоллик билан емириб бормоқда. Энг асосий душман эса бунгача фанга номаълум бўлган ва лайнер шарафига номланган Halomonas titanicae бактерияси бўлиб чиқди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар «Титаник» қолдиқлари 20 йилдан сўнг йўқ бўлиб кетишини айтди