Сурияда Россиянинг танкларни қўллаб-қувватловчи "Терминатор-2" жанговар машинаси суратга олинди. Сурат Yusha Yuseef исмли фойдаланувчи томонидан твиттерда чоп этилди.
Сурат Сурия президенти Башар Асаднинг Россия ҳаво-коинот кучлари самолётлари жойлаштирилган Ҳмаймим ҳарбий базасига ташрифи вақтида олинган. Асад базада Су-35 қирувчи самолётлари ва Россияда ишлаб чиқарилган бошқа қурол-аслаҳаларни кўздан кечирган. Асадга ташрифи вақтида Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ҳамроҳлик қилган.
Айни вақтгача Сурияга БМПТ-72 "Терминатор-2" ташлангани ҳақидаги маълумотлар расман тасдиқланмаганди. Машинада 30 мм ли 2А42 автоматик пушкалари ва "Атака-Т" бошқарилувчи ракета қуроли мажмуаси жойлаштирилади.
Ҳмаймим авиабазаси Латақия шаҳридан 25 км узоқликда жойлашган бўлиб, 2017 йил 18 январда Москва ва Дамашқ ўртасида Сурияда Россия авиация гуруҳини жойлаштириш ҳақида келишув имзоланган. Ҳужжатга кўра, Россияга аэродромнинг бир қисмидан 49 йил бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”