21:32 / 30.11.2017
6 095

Ригада маст ҳолатдаги мактаб ўқувчиси полиция ходимини дўппослади

Ригада маст ҳолатдаги мактаб ўқувчиси полиция ходимини дўппослади
Воқеа ўрта ёшли полиция ходими мактаб эшигини қулфлашга уринаётган пайтда содир бўлган. Айнан ўша ерда ўқувчиларнинг бири ва полиция ходими ўртасидан низо келиб чиқди. Бу ҳақида “5-tv.ru” нашри хабар тарқатган.

Ҳодиса давомида ўқувчининг ўнлаб синфдошлари ушбу ҳолатни томоша қилиб туришган. Полиция ходими ўсмирни ўзидан узоқроқ масофада ушлашга ҳаракат қилган, аммо бу ўқувчини баттар ғазаблантирган ва у эркакнинг бошига бир неча бор қаттиқ тепган.

Воқеа жойига полиция ва тиббиёт ходимлари етиб келишди. Ўсмир эса қўлга олиниб, маст ҳолатда бўлгани аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ригада маст ҳолатдаги мактаб ўқувчиси полиция ходимини дўппослади