Фото: «Sabah»
Австралиянинг Сидней шаҳрида яшовчи 36 ёшли Али Банат исмли мусулмонни ҳамма «миллиардер» деб атар эди. У умри оз қолганини эшитгач, барча бойликларини эҳсон қилиб юборди. Бу ҳақда «Sabah»га таяниб Хабар нашри маълум қилмоқда.
Рак касаллигига мубтало бўлган миллиардер миллиардлаб доллар қийматга эга муҳташам уйларини, яхталарини, машиналарини, тилла тақинчоқларини сотиб, барча маблағини меҳрибонлик уйларига, камбағалларга бериб юборди.
Шифокорлар 2016 йили унинг 7 ой умри қолганини айтишганди. Бироқ у 2 йил яшади. Миллиардер бу хасталикни Яратганнинг инъоми дея қабул қилди.
Миллиардер Африка қитъасининг Того давлатига бориб, у ерда «Дунёнинг ҳамма жойидаги мусулмон учун» номли вақф(фонд)га асос солди.
Тогода мактаб ва масжид қурдирди.
Кеча Али Банатнинг вафотидан аввал тасвирга олинган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Унда шундай сўзлар бор: «Ҳамманинг борар жойи аниқ. Буюк сафарга ҳар он тайёр бўлайлик. Яхшилик қилинг, яхшилик».
[media=https://youtu.be/1gzsmp4_Ync] «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди