Президент Доналд Трамп 6 июнь куни Оқ уйда илк бор ифтор дастурхонини ёзиб, мусулмон аҳлини Рамазон ойи билан қутлади.
“Дунё бўйлаб дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз номидан келишган дипломатик корпус вакилларини, мусулмон давлатларидан элчиларни мамнуният билан кутиб олдик. Оқ уйга қадам ранжида қилганингиз учун ташаккур”, - деди Трамп меҳмонларга.
Президентнинг айтишича, ифтор дастурхони “дунёдаги буюк динлардан бирининг муқаддас анъанасини шарафлайди”.
Оқ уйда ифтор бериш анъанаси Президент Билл Клинтон даврида бошланган. Бу сафарги ифторда мусулмон мамлакатлар, хусусан, Марказий Осиё давлатларининг Вашингтондаги бош дипломатлари, жумладан, Ўзбекистон ва Қозоғистон элчилари, сиёсатчилар ҳамда уламолар қатнашди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
“Ифтор оила ва дўстлар даврасида тинчлик, равшанлик ва муҳаббатни нишонлаш учун имконият. Энг буюк қадриятларимизни ёдга олиб, неъматлар учун, Яқин Шарқ бўйлаб ҳамкорларимиз билан қурилган янгича муносабатлар учун миннатдорчилик билдирамиз”, - дейди Трамп мурожаатида.
Оқ уйдаги ифторда 30-40 киши қатнашгани маълум, меҳмонларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин
Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”