Hyundai компанияси Tucson кроссовери томида чодир ўрнатди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-10-2015 | 13:42 ZAMIN.UZ / Авто / 21 Октиябр 2015 года
1 872

Hyundai компанияси Tucson кроссовери томида чодир ўрнатди

Hyundai компанияси Tucson кроссовери томида чодир ўрнатди

Hyundai компанияси янги авлоддаги Tucson кроссоверининг навбатдаги версиясини намойиш қилди. Автомобилнинг бу версия SEMA тюнинг-шоуси учун махсус тайёрланган. Кун.уз хабар беришича, Саёҳат қилиш ихлосмандлари учун мўлжалланган машина тюнерчи ва фотосуратчи Жон Пангилинан билан ҳамкорликда яратилган. Автомобиль Adventuremobile (Саргузаштлар автомобили) деб номланди.

Янги кроссовернинг ўзига хос жиҳати шундаки, унинг томида икки кишилик Treeline Outdoors чодирини ўрнатиш мумкин. Кроссовер чодирга чиқиш учун мўлжалланган нарвон ҳамда чодирдаги барча зарурий нарсаларни электр энергия билан таъминлайдиган қуёш батареялари билан жиҳозланган.

Йўлтанламас модернизация қилинган подвеска, янги шина ва ғилдираклар диски, деярли 4 смга оширилган йўл билан оралиқ, қўшимча ёруғлик қурилмаси, кузовнинг ўзига хос ранги, янги киритиш-чиқариш тизими билан таъминланди.

Tucson’нинг бу версияси Hyundai’нинг 2015 йилдаги SEMA шоуси учун яратган 5-лойиҳаси бўлди. Аввалроқ корейс автомобилсозлари Veloster, Genesis купесидан яратилган BMW M4’нинг рақобатчиси, Tucson’нинг 700 от кучига эга ва йўлтанламас модификацияларини тайёрлаган эди.

SEMA шоуси ноябрь бошида Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru