“Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахоннинг ижодида янгиликлар бисёр. Хонанда янги қўшиқ ва клип устида иш бошлаганини "Qalampir.uz" нашрига маълум қилди.
Хонанданинг “Сафсата” номли янги қўшиғи шеъри ва мусиқаси унинг эски ҳамкори Элдор Қаюмовга тегишли. Мусиқий сайқални эса Жасур Бадалбоев берган.
“Бироз танаффус қилдим. Қўшимларимни тақдим этиш фурсатини кутдим. Чунки кўп қўшиқларда бир хиллик кўзга ташланяпти. Ижодда янгилик қилиш ҳар қачонгидан ҳам қийин бўлиб кетяпти. “Сафсата” номли янги қўшиғим ижодимда бурилишга сабаб бўлмасада, ўз йўналишда мухлисларимга манзур бўлади, деган умиддаман”, дейди Умидахон.
Айни дамда Ўзбекистон давлат консерваториясининг 3-босқичида таҳсил олаётган Умидахон билан суҳбатни диктафонга ёзишнинг имкони бўлмади. Бунда унумли фодаланган хонанда ижоди ва шахсий ҳаётига оид саволларга тортинмай жавоб берди. Хонанда сўнгги вақтларда ўзи ҳақида тарқалган гап-сўзларга эътибор қаратар экан, турмушга чиқиши билан боғлиқ саволларни ҳам четлаб ўтмади.
“Насиб қилса, вақт-соати етганда, албатта, турмуш қураман. Ҳар ҳолда ҳаётимдаги бундай қувончли воқеани мухлисларимдан яширишни ният қилмаганман. Аммо ҳали яна бироз вақт бордай, назаримда. Лоақал ўқишни битириб олай, уй юмушлари, рўзғор ишларига вақт ажрата олишга имкон топай, сўнг турмушга чиқаман. Аллақачон турмуш қурган ёки тўй куни аниқ экан, деган гапларни эшитсам, тўйимга ўзимни ҳам айтарсилар, деб қўяман(кулиб)”.
Дарвоқе, хонанданинг янги “Сафсата” номли қўшиғига клипни Дилмурод Агзамов ва Рустам Муродов суратга олишга. Унда ролларни хонанданинг дўстлари актёр Шерзод Сайдиалиев ва актриса Зиёда Худойқулова ижро этишган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди