Сардор Милано: Ўзбекча қўшиғим хит бўлса, қоламан » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Сардор Милано: Ўзбекча қўшиғим хит бўлса, қоламан

Сардор Милано: Ўзбекча қўшиғим хит бўлса, қоламан

Ўзбекистонлик қўшиқчи, айни пайтда чет элда ижод қилиб келаётган Сардор Милано, агарда унинг ўзбек тилида куйланган қўшиқларидан бири хит бўлса, Тошкентда қолишини маълум қилди. Бу ҳақда у Sayyod.com сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Афсуски, 10 йилдан бери бу ерда яшамаяпман ва мактабданоқ таҳсил олган даргоҳларим ҳаммаси рус тилида бўлган”, - деди у.
“Мен Ўзбекистонда яккахон концерт бериш ниятида келдим, - сўзида давом этди ёш санъаткор. - Ҳаёт ва ижодимдаги бу биринчи яккахон концертим хисоблангани учунам мен учун бу жуда муҳим воқеа.

Шунинг учунам ўз ватанимдан концерт беришни бошлашга қарор қилдим”.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Милано шу йили Россия телеканалининг “Главная сцена” лойиҳаси ғолиби бўлиб, шуҳрат қозонди.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru