MY5 телеканали эфири машҳурларга тўлдирилиши профессионал журналистларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

MY5 телеканали эфири машҳурларга тўлдирилиши профессионал журналистларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда

MY5 телеканали эфири машҳурларга тўлдирилиши профессионал журналистларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда

MY5 телеканали янги мавсумдаги аксарият лойиҳаларига бошловчилар сифатида машҳур қўшиқчилар ва актёрларни таклиф қилаётгани телеканалда ишлаётган профессионал журналистнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Sayyod.com сайти баёнот билан чиқди.

Телеканал ходимларидан бири сайт маъмурияти билан боғланиб, ташкилотда ҳукм сураётган ички муҳит ҳақида ахборот берди. У қўшиқчи-ю актёрлар билан телевидениеда ишлашнинг қийинчиликларини очиқ тасвирлаб берди.

“Му5 телеканалининг янги мавсум эфири бошловчилигига ёппасига машхурлар билан тўлдирилмоқда, - дейди номи келтирилмаган журналист. – Биласизми, чумчуқ сўйса хам қассоб сўйсин экан, хонандадан бошловчи қилиш жудаям мураккаб иш бўлмоқда. Бир бошловчи қиладиган иш хозир иккига кўпайтирилди, барибир бошловчи кадр ортига ўтгани билан энди хонандага суфлерликни ўтамоқда. Нуқта вергулигача тайёр матнни ёзиб берсангиз хам хонандаларимизни ё ёдлашга вақти йўқ ва ёки истаги хам”.

“Истаган хонандани эрталабдан суратга олиш ишларига чақиришку умуман бефойда! – сўзида давом этди у. – Вахоланки суратга олиш ишлари режа-рўйхат асосида ва уни бузиб бўлмайди. Тушга яқин зўрға уйғонган хонандаларни ўзига келиб ясан-тусан қилишини барибир бир неча соат кутишга тўғри келади, ёки бўлса аксар холларда тўй хизматларидан бўшаганида ярим тунда. Бу билан ишни унуми бўлмаяпти, кун бебарака кетмоқда”.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru