Ақлли аёлга уйланган эркаклар узоқ умр кўриши аниқланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-06-2016 | 22:34 ZAMIN.UZ / LIFE STYLE / 18 Июн 2016 года
1 259

Ақлли аёлга уйланган эркаклар узоқ умр кўриши аниқланди

Ақлли аёлга уйланган эркаклар узоқ умр кўриши аниқланди

Қизиқ, эркаклар идеал аёлни қандай тасаввур қилар экан? Улар ўзларига жуфт танлаётганда унинг ақлий қобилиятини биринчи ўринга қўядими? “AdMe.ru” нашри сизга аёл мияси қандай мўъжизаларни дунёга келтириши мумкинлиги ҳақидаги мақолани ҳавола этади, деб ёзмоқда “Даракчи.uz” сайти.

Ҳеч кимга сир эмаски, ақллилик энг қимматли фазилатдир. Янги тадқиқотлар аёлнинг ақлий қобилияти юқорилиги жуфтининг умрини узайтиришини ва ақли заифликдан ҳимоя қилишини аниқлади. Бир тухумли эгизакларнинг саломатлиги текширилганда, одамнинг атрофидаги киши унинг ақлий қобилиятига жиддий таъсир кўрсатиши маълум бўлган.

Олимлар ақлли аёлга уйланган эркак узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришини, Альцгеймер касаллиги ва ақли заифликдан жабр кўрмаслигини исботлади. Масалан, интеллектуал бошқотирма ўйинлар бу касалликларни бартараф этиб, эркак онгини чархлайди. Мантиқан ўйлаб кўрилганда, билимини ошириб борадиган ақлли аёл эрининг ҳам ақлий қобилиятига таъсир кўрсатар экан.

Ақлли аёлларга уйланган эркаклар мияси сканер қилинганда жисмонан “заифлик” аниқланган бўлса-да, бирор бир касаллик белгиси йўқлиги аниқланган. Улар ўзларининг ўта ақллилигига ва меҳнатга яроқлилигига ишонишган.

Абердин университетининг руҳият бўйича профессори Лоренс Уолли (Lawrence Whalley) “Агар эркак узоқ умр кўришни истаса, ақлли аёлга уйланиши лозим. Дунёда фақатгина ақлий салоҳиятгина инсонни ақли заифликдан ҳимоя қилади”, деди.

Ўз ақлий салоҳиятига ишонган қизлар вояга етганда ўта масъулиятли ва мустақил бўлишади. Ақлий қобилияти юқори бўлган ўғил болалар эса рафиқалари ва турмуш ўртоқларига қулай муҳитни яратадилар. Одамларга қиз боланинг ақли, унинг ташқи гўзаллигидан устун туришини тушунтириш қийин. Шунинг учун мазкур тадқиқот ўзига рафиқа танлаётганда унинг ақлига эътибор берадиган эркакка жисмоний ва руҳий томондан соғлом бўлишига олдиндан эътибор бериши лозимлигига шама қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru