Суҳбатдошингизнинг қошига қараб, феъл-атворини аниқланг! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Суҳбатдошингизнинг қошига қараб, феъл-атворини аниқланг!

Суҳбатдошингизнинг қошига қараб, феъл-атворини аниқланг!

Ҳаётимиз давомида кўп инсонлар билан муносабатларга киришамиз, бироқ уларнинг феъл атвори ҳақида кўп маълумотга эга эмасмиз. Қарангки, бугунги кунда инсоннинг ташқи кўринишига қараб табиати, имкониятлари ва хоҳиш-истаклари ҳақида тўлиқроқ маълумотга эга бўлиш имкони бор экан. Суҳбатдошингизнинг қошига қараб, тўғри муомала қилишни истасангиз руҳшунос Мадина Абдураззоқова берган маълумотларни ёдингизда сақланг.

Ёйсимон қош соҳиблари

Ёй, бу — гўзаллик рамзи. Бундай қош эгаси гўзаллик учун дунёга келган. У истаган нарсаларига қийинчиликсиз эришиш қобилиятига эга. Табиий камон қошлар таъсирчанлик, ҳиссиётга берилувчанлик ва санъаткорлик хусусиятларингизни ошкор этмоқда. Шу билан бирга, кўзлаган мақсадингизга эришиш учун сизда етарлича қатъият топилади. Камон қошлар муносабатларда ўзаро аҳилликдан дарак беради.

Қалдирғоч қаноти каби қўшилган қошлар

Бундайларни ўз мақсадларга эришиш йўлида хеч нарсадан тап тортмайдиган, ушалганини узмай қўймайдиган инсонлар қаторига қўшиш мумкин. Агар қошнинг охири чаккага томон кўтарилган бўлса, одатда бу жаҳлдорлик, тадбиркорлик, мағрурлик, ўзига бўлган ишончдан дарак беради.

Эгилган учли қошлар

Бундай қош соҳибалари одатда ўз тақдирининг яратувчиси ҳисобланмайди. Мақсадингизга эришиш учун одамлардан фойдаланишдан тийилишингиз лозим.

Текис қошлар

Бундай қош эгалари шижоатли, мард, спорт ва дам олишни хуш кўрувчи инсонлар бўлишади. Улар одатда уй бекаси ролига умуман мос келмайди. Ишда таваккалчи бўлиб, турли тўсиқларни осонлик билан енгиб чиқиш текис қош соҳибларига хос жиҳат. Атрофдагилар уларни ақлли, ўз ишини яхши биладиган инсон сифатида қадрлашади.

Бурчаклари бўртиб чиққан қошлар

Бундай инсонлар молиявий масалаларда жуда уддабурон бўлишади. Шунингдек, улар ҳаётдан баҳра олиб яшашни исташади. Бироқ шахсий муносабатларда анчайин беқарордирлар. Беқарорликлари туфайли одамларда ишончсизлик уйғотадилар.

Яримой шаклидаги қошлар

Бу ҳақиқий тадбиркор инсоннинг қошлари. Бундай қош эгалари одатда ўта синчиков ва эҳтиёткор бўлишади. Шунингдек, топқирлик, ихтирочилик ва ўзига кучли ишонч ҳам уларга хос хусусият. Одамлар сизга осонлик билан ишонч билдиришади.

Хусусиятларига кўра…

Қалин қошлар ҳаётга бўлган чанқоқлик, шижоатни билдирса, сийраклари беқарор, кам ҳаракат, мулоқот доираси чегараланган инсонлардан дарак беради. Қисқа қошлилар бошлаган ишларини охиригача етказишлари амри маҳол. Кенг қошлар ўзига нисбатан ишончдан далолат. Ингичкалари эса, уятчан ва беқарорликни билдиради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru