Криштиану Роналду: Бу Еврода ҳали ҳеч ким Португалияни енга олмади. Умид қиламанки, французлар ҳам енга олмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-07-2016 | 18:26 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Июл 2016 года
519

Криштиану Роналду: Бу Еврода ҳали ҳеч ким Португалияни енга олмади. Умид қиламанки, французлар ҳам енга олмайди

Криштиану Роналду: Бу Еврода ҳали ҳеч ким Португалияни енга олмади. Умид қиламанки, французлар ҳам енга олмайди

Португалия терма жамоаси ҳужумчии Криштиану Роанлду Европа чемпионати финали ҳақида фикрини билдирди.

- Франция терма жамоаси - фаворит. Менинг наздимда шундай. Улар ўз уйларида ўйнамоқдалар, бу эса катта устунлик. Бутун мамлакат французларни қўллаб-қувватлайди.

Аммо бу финал ва унда исталган нарса бўлиши мумкин. Бизни осонгина мағлуб эта олмайдилар. Бу Еврода ҳали ҳеч ким Португалияни енга олгани йўқ ва французлар ҳам буни уддалай олмасликларига умид қиламан.

Агар Португалия терма жамоаси билан соврин юта олсам, бу мен учун улкан ютуқ бўлар эди. Буни ҳар доим орзу қилганман, - дейди Роналду.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru