Олимпиада ташкилотчилари сув ҳавзаларида сувнинг яшил рангга кириши сабабини маълум қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-08-2016 | 00:03 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Август 2016
708

Олимпиада ташкилотчилари сув ҳавзаларида сувнинг яшил рангга кириши сабабини маълум қилишди

Олимпиада ташкилотчилари сув ҳавзаларида сувнинг яшил рангга кириши сабабини маълум қилишди

Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ташкилотчилари иккита сув ҳавзасида сувнинг яшил рангга кириши сабабини маълум қилишди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Сувнинг яшил рангга киришига ишчининг айби билан қувурга тушган водород пероксид сабаб бўлган. Ушбу реагент сув ҳавзасини ювиш учун ишлатилади, бироқ у хлор билан бирга қўлланмайди. Сувда эса хлор бўлган. Перекись хлорнинг кучини кетказган, бу эса турли сув ўтларига кўпайишга имкон берган. Ҳаммаси бўлиб тизимга 160 литр пероксид тушган.

13 августда Олимпиада ташкилий қўмитасининг алоқалар бўйича директори Марио Андрада Мария Ленк номидаги сув спорти турлари марказидаги сув ҳавзасидаги яшил сув тозасига алмаштирилишига ваъда берди.
Олимпиада ташкилотчилари сув ҳавзаларида сувнинг яшил рангга кириши сабабини маълум қилишди


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru