date
views 2 025

Ҳусанов – Ямал билан бир жамоада? “Сити” тарихий трансферга бел боғлаяпти!

Ҳусанов – Ямал билан бир жамоада? “Сити” тарихий трансферга бел боғлаяпти!
Агар бу трансфер амалга ошса, футбол дунёсидаги энг қиммат битимлардан бири рўй бериши, Абдуқодир Ҳусанов эса Ламин Ямал каби иқтидор эгалари билан елкадошга айланиши мумкин!

Англия чемпиони “Манчестер Сити” жорий мавсумдаги турли инқирозлардан хулоса чиқариб, таркибда жиддий ислоҳотлар олиб боришга киришди. Хосеп Гвардиола жамоани янги авлод юлдузлари асосида қайта қурмоқчи. Бу режанинг илк қадами қишдаги трансферлар билан бошланди: Абдуқодир Ҳусанов, Нико Гонсалес, Умар Мармуш ва Витор Рейс каби ёш ва иқтидорли футболчилар клубга қўшилди.

Аммо “Сити” бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Испаниянинг “Fichajes” нашри ёзишича, манчестерликлар энди “Барселона”нинг 17 ёшли супериқтидори Ламин Ямалга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, “Сити” бу трансфер учун 275 миллион евро таклиф этган!

Бу – футбол тарихидаги энг қиммат трансфер бўлиши мумкин. Ҳозирча рекорд Неймарга тегишли: 2017 йили у “Барселона”дан “ПСЖ”га 222 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди.

Лекин “Барса” бу маблағни қабул қиладими? Каталония клубининг молиявий аҳволи оғир – улар Ямалга ҳам, Шчеснига ҳам янги шартнома таклиф этишда қийналмоқда. Молиявий фэйр-плей талаблари уларни ўйинчилар сотишга мажбур қилмоқда.

Агар Ямал “Сити”га келса, у Абдуқодир Ҳусанов билан бир жамоада тўп суриши мумкин. Бу икки ёш юлдузнинг биргаликдаги ўйини нафақат “Сити”нинг келажагини, балки бутун Европа футболи манзарасини ўзгартириши мумкин.

Футбол олами эса бу тарихий трансфер ҳақида ўйлаб, “Ямал кетадими ё йўқ?” деган саволга жавоб изламоқда. Аммо шубҳа йўқки, агар бу битим амалга ошса, “Сити”да янги давр бошланади ва унинг марказида ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов ҳам бўлади!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт