date
views 142

“Тоттенхэм”да “каламуш” бор! Постекоглу ички маълумотлар сизиб чиқaётганини очиқлади

“Тоттенхэм”да “каламуш” бор! Постекоглу ички маълумотлар сизиб чиқaётганини очиқлади

Англия Премьер-лигасида рақобат қизниб боряпти, аммо “Тоттенхэм”да бошқа муаммо — ички маълумотлар ташқаридан чиқмоқда. Бош мураббий Анге Постекоглу жамоада “каламуш” борлигини айтди ва бу шахс деярли аниқ эканини таъкидлади.

“Маълумотлар рақибларга иш беряпти”

Постекоглунинг таъкидлашича, ўйинлар олдидан жамоа ичидаги вазият, жароҳатлар, таркиб ҳақидаги маълумотлар рақибларга фойда беряпти.

“Биз аниқ биламиз — кимдир лагеримиздан маълумотларни мунтазам тарқатяпти. Қидирув доирасини торгандик, тез орада бу ишга барҳам берамиз”, — деди мураббий.

Мавсум “Тоттенхэм” учун оғир кетяпти

Жорий мавсум “Тоттенхэм” учун омадли кечмаяпти. Лондонликлар:

  • Европа кубокларига чиқиш имкониятидан узоқлашган,

  • Жадвалнинг қуйи қисмида турибди,

  • Мураббий танқид ва босим остида қолган.

Постекоглу клуб мутасаддилари бу масалани анча вақтдан бери ўрганаётгани, маълумотлар қай йўл билан сизиб чиқаяпганини тушунишганини қўшимча қилди.


Сиз нима деб ўйлайсиз — жамоа ички муҳитини бузувчи “каламуш”ни аниқлаш қандай таъсир беради?


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт