
“Манчестер Сити” сафида янги юлдуз порламоқда. Ўзбек футбол жамоатчилиги учун сўнгги ҳафталарда эътибор марказида бўлиб келаётган мавзулардан бири — Абдуқодир Ҳусановнинг асосий таркибдан қолиб кетаётгани бўлса, энди бунинг сабаби аниқ тус олмоқда.
“Борнмут”га қарши учрашувда иккинчи бўлимда Ҳусановнинг ўрнини майдонда эгаллаган Нико О'Райли ўз имкониятини қўлдан бой бермади. Аксинча, ёш футболчи икки ассист билан жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди ва Пеп Гвардиоланинг ишончини қозонди.
Натижада у кейинги икки беллашув — “Лестер” ва “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувларда асосий таркибда майдонга туширилди. Ҳусанов эса биринчи ўйинда қайдномага ҳам киритилмади, иккинчисида эса захирада қолди.
Клубдан янги шартнома тайёр!
SunSport нашри тарқатган хабарга кўра, “шаҳарликлар” раҳбарияти Нико О'Райлининг ўйинидан жуда мамнун. Клуб ёш иқтидор соҳиби билан музокараларни бошлаб юборган ва унга беш йиллик янги шартнома таклиф қилинмоқда.
Бугунгача О'Райли “Манчестер Сити”нинг асосий таркибида 12 та ўйинда иштирок этган, учта гол ва икки ассистга муаллифлик қилган. Агар музокаралар муваффақиятли якун топса, Нико клубнинг келажаги сифатида расман тан олинади.
Ҳусанов учун мураккаб давр
Февраль ойининг энг яхши футболчиси деб топилган Абдуқодир Ҳусанов эса бу вақтда асосий таркибдан четлатилган ҳолда қолмоқда. Пеп Гвардиола томонидан унга нисбатан билдирилган ишончнинг сусайиши мухлислар орасида танқидларга сабаб бўлмоқда.
Бироқ ҳозирги шароитда Нико О'Райлининг парвози ҳеч кимга сир эмас — футболда имкониятдан фойдаланиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Нима бўлади, Ҳусанов?
Мухлислар ҳали ҳам ўзбекистонлик марказий ҳимоячининг майдонга қайтишини кутмоқда. Лекин реал вазиятга назар ташласак, Ҳусановга қайтадан жамоадаги ўрнини қайтариб олиш учун янада кўпроқ меҳнат қилишга тўғри келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар