date
views 63 532

Ҳусановни ўйнатмаётган Гвардиола ғалабадан кейин нималар деди?

Ҳусановни ўйнатмаётган Гвардиола ғалабадан кейин нималар деди?
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзбекистонлик легионер Абдуқодир Ҳусановни кетма-кет учинчи марта майдонга туширмади.

Ёш футболчининг асосий таркибдан ўрнини эгаллаган Нико О’Рейли “Кристал Пэлас”га қарши баҳсда гол уриб, мураббий ишончини оқлади.

Ўйинда “шаҳарликлар” дастлаб ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборишди, аммо кейин рақибга бешта гол уриб, йирик ғалабага эришишди.

Учрашувдан сўнг Гвардиола шундай деди:

– Икки тўп фарқи билан орқада борганимизга қарамай, жуда яхши ўйнадик. Танаффусда футболчиларга бундай вазиятлардан чиқиб кета олишларини айтдим.

– Бурилиш Кевин де Брюйненинг жарима зарбасидан кейин бошланди. Бу ўша — йиллар давомида кўрган даражадаги Кевин эди. У охирги бир ярим йилда кўп муаммоларни бошидан кечирди. Оғриқсиз Кевин — бутунлай бошқа ўйинчи.

– Олдинда яна олтита баҳс бор, улар ҳар бири ўта муҳим. Тур якунлангач, жадвалга назар ташлаймиз.

Абдуқодир Ҳусановнинг навбатдаги имконияти қачон келади?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт