Хорижий ОАВ: “Жалолов Шевадзуцкий билан жангда омадсизликка учради” (видео)

1 дақиқа ўқиш80.8K
Хорижий ОАВ: “Жалолов Шевадзуцкий билан жангда омадсизликка учради” (видео)
Фото: Sports24
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтган кечаги бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалоловнинг ғалабаси хорижий оммавий ахборот воситаларида ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, Vringe.com портали жангни танқидий руҳда ёритди.

Сарлавҳада шундай ёзилган: “Жалолов Шевадзуцкий билан жангда омадсизликка учради”. Нашрнинг ёзишича, Баҳодир Жалолов украиналик рақибига қарши ноаниқ ҳаракат қилган.

Ўзбекистонлик супер оғир вазн (90,7 кг дан юқори) тоифасида икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) украиналик Игор Шевадзуцкий (12-3, 10 КО)га қарши жангда ўта ноаниқ ҳаракат қилди.

Шевадзуцкий ринг марказини эгаллаб, ҳимояга ўтди ва аста-секин босимни ошира бошлади. Жалолов эса чап қўл билан жанг қилган ҳолда ринг атрофида ҳаракатланди. У жербни деярли ишлатмади, фақат қўли билан рақибни итариб турди. Ҳакамлар ҳам бунга рухсат берди. Жанг суст ўтди, фаворит ҳисобланган Жалолов мухлислар ва мутахассисларда яхши таассурот қолдирмади. У кўп ҳолларда қочиб, жанг олиб борди ҳамда тез-тез клинчга мурожаат қилди.

Учинчи раундда Жалолов бир оз жонланди. Комбинациялар ишлатди, унинг ҳаракатларига апперкотлар қўшилди. Чап қўл билан зарба бергач, Шевадзуцкий нокдаунга тушди. Яна жанг давом этди. Жалолов баҳсни муддатидан аввал якунлашга уриниб кўрди, бироқ зарбаларининг кўпи манзилга аниқ етиб бормади.

Тўртинчи раундда Шевадзуцкийдан яхши ҳаракат — ўнг қўл билан рақибга зарба берди. Олтинчи раундга келиб ҳам воқеалар деярли ўзгармади. Чарчаб қолган аутсайдер фаворитни ринг майдонида қувиб юрди, Баҳодир эса ҳимояланишга ҳаракат қилмоқда. Спортчилар кўп ҳолларда клинчга кириб, жангни ўта зерикарли ўтишини таъминлади. Томошабинлар норози тарзда ҳуштакбозлик қилишди.

Еттинчи раундда Шевадзуцкий яна жонланиб қолди. Жалолов эса бунга жавобан рақибининг бошига зарба берди. Кейинчалик Жалолов “зарба – клинч” тактикасига ўтиб олди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, у бугун жуда суст жанг олиб борди.

Ўнинчи раунд. Бу раундда ҳам одатий сценарий бўйича давом этди. Ниҳоят якун гонги чалинди. Яхшики, бу жанг 12 раундли эмас эди…

Ҳакамлар қарори: 100–89, 97–92, 97–93 — Жалолов фойдасига.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?