Фанатлар Гвардиолани “талашяпти”: Пеп, нималар қиляпсан, Абдуқодир қани?

1 дақиқа ўқиш66K
Фанатлар Гвардиолани “талашяпти”: Пеп, нималар қиляпсан, Абдуқодир қани?
Англия Премьер-лигасининг 31-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бирида Манчестер шаҳрининг икки клуби – “Юнайтед” ва “Сити” ўзаро тўқнаш келди.

Бу галги баҳсга Рубен Аморим шогирдлари мезбонлик қилди. “Олд Траффорд”даги тўқнашувда ҳисоб очилмади. Бу беллашувдаги ғалаба Европа Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган “шаҳарликлар”га зарурроқ эди.

Хосеп Гвардиола кетма-кет иккинчи учрашувда Абдуқодир Ҳусановни майдонга туширмади. “Манчестер Сити”нинг ўйинларини бутун дунёдан кузатаётган мухлислар бу ҳолатни ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилмоқда.

Brainy Ashley:
Мен тушунмаган ягона нарса – Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни захирада қолдириб, бошланғич таркибда Матеуш Нуньешни ўйнатаётганидир. Гвардиоланинг шу Нуньеш билан биздан яшираётган келишуви бормикин?

Claudius Muchura:
Кейинги пайтда Пеп танлаётган таркибга ишончим йўқ. Нега Ҳусанов, Доку, Савиньо бошланғич таркибдан чиқиб кетди?

Sage Levian:
Ҳусанов, Доку ва Савиньонинг йўқлиги билиняпти. Нуньешга асосий таркибда бало борми?

Ty St:
Пеп, Абдуқодир қани?

4 IN A ROW:
Бизга кескин қарши ҳужумларда самарали ўйнай оладиган футболчилар керак. Нега Доку ва Савиньо йўқлигига сабаб топа олмаяпман. Ҳусанов турганда ўйинни Нуньеш билан бошлаш шарт эмас!

Joobira Shaggar:
Гвардиола Ҳусанов нега таркибда эмас?

Willis Otis:
Ҳусанов захира ўриндиғида нима қиляпти?

Zo Ram Thang:
Пеп, нега Ҳусанов, Гонсалес, МакЭти ва Савиньони ўйнатмаяпсан? Ғалаба керак эмасми?

Yusuf Opeyemi:
Нега Ҳусанов захирада ўтирибди?

Chrispeter Wachira:
Нега Нико Гонсалес ва Абдуқодир Ҳусановсиз ўйнаяпмиз? Ҳимоямиз аввалгидек расво бўлиб қоладику!

Bobby Bobby:
Нуньешнинг нима кераги бор, Нико ва Абдуқодир қани?

Vicram Ke:
Ўйинни тугатдик. Бизда Абдуқодир Ҳусанов ва Жек Грилиш аввалги учрашувларда жуда яхши ўйнаб келаётган эди. Савиньо ва Доку ҳам. Пеп, нималар қиляпсан?

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов 20 январь куни “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан бери Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида жами тўққизта учрашувда иштирок этиб, битта гол ҳам урди. Бироқ, Хосеп Гвардиола кетма-кет иккинчи бор ўзбекистонлик легионерни майдонга туширмагани мухлисларда кўплаб саволларни туғдиряпти.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?