ОАВ: Apple ўз маҳсулотларида камчилик топган хакерларга 200 минг долларгача мукофот беради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

ОАВ: Apple ўз маҳсулотларида камчилик топган хакерларга 200 минг долларгача мукофот беради

ОАВ: Apple ўз маҳсулотларида камчилик топган хакерларга 200 минг долларгача мукофот беради

Американинг Apple корпорацияси яқин орада хакерлар ва компьютер дастурчиларига 200 минг АҚШ долларигача миқдорда мукофот пули беришини эълон қилади. Бунинг учун улар, корпорация томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотларнинг нуқсони ва камчилигини топиши ҳамда бу ҳақда корпорацияга маълум қилиши даркор, деб хабар қилмоқда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб “Кун” хабар беради.

Маълумотларга кўра, тез орада ушбу дастур ишга туширилиши ҳақида Apple вакиллари шу кунларда Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган компьютер технологиялари соҳасидаги хавфсизликка оид анжуман доирасида маълум қилишган. Шу билан корпорация Google ва Facebook каби ўз тизимларидаги нуқсонларни топганларга пул мукофоти берувчи компаниялар сафига қўшилади.

Шу билан бирга, АР агентлигининг маълум қилишича, дастлаб Apple ўз дастурини аввал ҳам ҳамкорлик қилган хакерлар ва компьютер мутахассисларига жорий қилади. Аммо, кейинчалик дастур кенгайтирилиши мумкин.
1976-йили асос солинган Apple корпорацияси iPhone смартфонлари, iPad планшет копьютерлари, iPod мусиқий плеерлари, iMac ноутбук ва стол компьютерлари ҳамда бошқа техникаларни ишлаб чиқаради. У, дунёнинг энг йирик корпоацияларидан бири бўлиб, унинг бозор капиталлашуви 530 млрд доллардан ошиб кетади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru