Porsche Design – Huawei Mate 9 моделининг премиум версияси » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Porsche Design – Huawei Mate 9 моделининг премиум версияси

Porsche Design – Huawei Mate 9 моделининг премиум версияси

Бундан бир неча кун олдин Хитойнинг Huawei компанияси навбатдаги флагман — Huawei Mate 9 фаблетини намойиш қилган эди. Флагман бугунги куннинг энг кучли процессори Kirin 960 билан жиҳозланган. Бундан ташқари, модель Leica компанияси билан ҳамкорликда яратилган бутунлай янги қўш камерага (20МП + 12МП) ҳам эга бўлган.

Янги фаблетнинг стандарт версияси билан бир қаторда, компания унинг премиум модификацияси, қора рангли Huawei Mate 9 Porsche Design моделини ҳам тақдим этди. Табиийки, Huawei Mate 9 Porsche Design фаблетнинг стандарт версиясига қараганда бир мунча илғор параметрлар билан жиҳозланган.
Porsche Design – Huawei Mate 9 моделининг премиум версияси

Премиум смартфонга 5,5 дюймли QHD форматидаги AMOLED экран, ихчамроқ корпус ва 4000 мА/ст сиғимидаги батарея ўрнатилган. Қалинлиги – 7,5 мм, вазни – 169 грамм. Huawei Mate 9 Porsche Design стандарт версиядаги модель каби Kirin 960 процессорида фаолият кўрсатади, тезкор хотирасининг ҳажми 6 ГБ, доимий хотираники эса 256 ГБ! Камерасинигн формати станларт версияникидан деярли фарқ қилмайди.

Mate 9 Porsche Design декабрь ойида биринчи бўлиб Европада сотувга чиқарилади. Нархи – 1395 евро!

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru