6 670
Samsung вакиллари Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларидан 70 млн дона сотишни режалаштирмоқда
Samsung Electronics компанияси янги русумдаги Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларининг жаҳон бозорида харидоргир бўлишига ишонмоқда, деб хабар бермоқда "Kun.uz".
“Galaxy S6 ва S6 Edge кўпчиликка маъқул тушди. Улар Galaxy авлоди тарихидаги энг харидоргир смартфонлар бўлишидан шубҳам йўқ”, – дейди IT ва мобил коммуникациялар бўлими (Samsung IT & Mobile Communications) раҳбари Cин Чон Кен.
Мутахассиснинг айтишича, компания Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонларидан дунё бўйича 70 млн дона сотишни режалаштирмоқда. Компаниянинг дисплейлар ва яримўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасини назорат қилувчи Квон О-Хьюннинг сўзларига кўра, биринчи ҳафта давомида кутилганидан кўпроқ смартфон сотилган.
Эслатиб ўтамиз, Galaxy S6 ва S6 Edge смартфонлари 2015 йилнинг 10 апрелида дунёнинг 20 мамлакатида сотувга чиқарилган эди. Компания матбуот хизматининг таъкидлашича, айрим дўконларда янги телефонларнинг мавжуд захираси бир неча соат ичида тугаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди