Токиода аёл қиёфасидаги сотувчи робот хизмат кўрсата бошлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Токиода аёл қиёфасидаги сотувчи робот хизмат кўрсата бошлади

Токиода аёл қиёфасидаги сотувчи робот хизмат кўрсата бошлади

Токио шаҳридаги Mitsukoshi универмагида Toshiba компанияси томонидан яратилган, аёл киши қиёфасидаги робот-сотувчи мижозларга хизмат қилмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри'га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Роботни яратувчилар унга Аико Чихира деб ном беришган.

Ушбу робот харидорлар билан сўзлашув вақтида юзида турлича ифодаларни акс эттира олиши мумкин. У харидорлар билан япон тилида, махсус дастур орқали юкаланган сўзлардан фойдаланиб гаплаша олади, лекин барча саволларга жавоб бера олмайди.

Нашрнинг қайд этишича, бунгача ҳам Япониядаги бир қанча ташкилотларда гапирувчи роботлар ўрнатилган эди, масалан Токиодаги Bank of Tokyo Mitsubishi UFJ банкида шундай робот мавжуд, лекин ҳалигача ҳеч қайси робот кўриниши ва вазифа бажара олиши жиҳатидан Чихира каби инсонга яқинроқ келмаган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru